locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” Зион Сузукини ижарага олмоқчи

Энди якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ювентус” “Парма” дарвозабони Зион Сузукини ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Айни пайтда “ПСЖ” 23 ёшли япон футболчисининг трансфери якунлаш арафасида бўлиб, келишув қиймати тахминан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, “Ювентус” 12-август куни Сузукининг агенти билан учрашиб, футболчини бир мавсумга ижарага олиш масаласини муҳокама қилади. Париж клуби ҳам янги дарвозабонини мавсум охиригача Турин клубига қўйиб юборишга тайёр.

Энди якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилиши кутилмоқда. Агар Сузуки “Ювентус” вариантига розилик берса, у “ПСЖ”га ўтганидан сўнг дарҳол Италияга қайтиши мумкин. Ҳозирча ижара бўйича расмий келишув мавжуд эмас.

Сузуки А Серияда “Парма” сафида 57 та учрашув ўтказиб, 81 та гол ўтказиб юборган ва 13 баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлаган. Шунингдек, у сўнгги жаҳон чемпионатида Япония терма жамоасининг барча тўртта учрашувида асосий таркибда майдонга тушган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг