locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Зион Судзукини трансфер қилишни режалаштирмоқда

Унинг «Парма» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Зион Судзукини трансфер қилишни режалаштирмоқда
ФОТО: Getty images

Туриннинг «Ювентус» клуби «Парма» дарвозабони ва Япония миллий жамоаси аъзоси Зион Судзукини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Манбага кўра, туринликлар трансфер музокараларида айрим футболчиларини ҳам келишувнинг бир қисми сифатида таклиф қилиши мумкин. Шунингдек, Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари ҳам япон дарвозабони вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда.

Зион Судзуки 2026 йилги жаҳон чемпионатида Япония терма жамоасининг асосий дарвозабони сифатида майдонга тушган.

Унинг «Парма» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 22 ёшли голкипернинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ўтган мавсум Италия А Сериясида 69 очко жамғариб, чемпионатни 6-ўринда якунлаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг