\"Ювентус\" Жунтолини истеъфога чиқарди
Томонлар ўзаро келишган ҳолда битимни бекор қилишган
Фото: Getty Images
“Ювентус” спорт директори Криштиану Жунтоли жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, туринликлар 53 ёшли мутахассис билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилган.
“Бу қарор келажак истиқболлари ва ўзаро эҳтиёжларни биргаликда баҳолашдан сўнг қабул қилинди”, - дейилади клуб хабарида.
У 2024 йилда бери жамоада ишлаб келаётганди. У “Наполи”, “Карпи” ва “Специя” жамоаларида ҳам меҳнат фаолиятини олиб борган.
Тез орада клубда янги спорт директори иш бошлаши кутилмоқда.