\"Ювентус\" Жан-Филипп Матета бўйича келишувга эриша олмаса, \"Манчестер Юнайтед\"дан Жошуа Зиркзенинг трансферига кўз ташлайди
Туринликлар "Кристал Пэлас" билан форвардни мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
photo: gettyimages
Журналист Жанлука Ди Марзионинг хабар беришича, "Ювентус" Жан-Филипп Матета бўйича келишувга эриша олмаса, "Манчестер Юнайтед"дан Жошуа Зиркзенинг трансферига кўз ташламоқда.
Туринликлар "Кристал Пэлас" билан форвардни мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Қайд этилишича, агар "Манчестер Юнайтед" Зиркзениинг кетишига очиқ бўлса, "Ювентус" ҳам унинг номзодини маъқул кўради.
Италия клуби шорт-листида "Фенербахче" вакили Юссеф Эн-Несири ҳам бор, унга "Наполи"дан Антонио Конте ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор