locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» ёзда Копмейнерсни сотиб юбормоқчи

Туринликлар бюджетни барқарорлаштириш учун бир нечта футболчилар билан хайрлашмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ювентус» келаётган ёзда нидерландиялик яримҳимоячи Тюн Копмейнерсни сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Турин клуби бюджетни барқарорлаштириш мақсадида яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида бир неча ўйинчини сотиши зарур. Айнан Копмейнерс жамоани тарк этишга асосий номзодлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Футболчи «бьянконерилар» таркибида ўзини тўлиқ кўрсата олмади, шу сабабли туринликлар хавбек учун камида 30 миллион евро олишни умид қилишмоқда. «Манчестер Юнайтед» ва «Галатасарай» футболчи учун асосий даъвогарлар ҳисобланади.

Жорий мавсумда Копмейнерс 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг