locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» янги ҳимоячи трансферига яқин

Музокаралар якуний босқичга кирган ва келишув яқин соатлар ичида ёпилиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби «Болонья» ва Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Лукуми трансферига яқин турибди.

GOAL маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи «Ювентус» билан 5 йиллик шартнома шартларини келишиб олган. Турин клуби трансфер учун «Болонья»га 20 миллион евро ва қўшимча бонуслар тўлаши кутилмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, музокаралар якуний босқичга кирган ва келишув яқин соатлар ичида ёпилиши мумкин.

Лукуми ўтган мавсум «Болонья» сафида барча мусобақаларда 43 та учрашув ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Агар трансфер амалга ошса, колумбиялик ҳимоячи фаолиятини Италиянинг энг номдор клубларидан бири — «Ювентус» сафида давом эттиради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг