“Ювентус” янги дарвозабонни танлади
Дарвозабоннинг бозор қиймати тахминан 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фото: Getty Images
“Ювентус” “Вольфсбург” дарвозабони Камил Грабаранинг трансферига қизиқиш билдирмоқда. 27 ёшли поляк посбони Турин клубининг асосий дарвозабонига захира вариант бўлиши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Грабара “Ювентус”нинг захира дарвозабони учун асосий номзодга айланган. Бу ҳолатга Маттиа Периннинг “Палермо”га ўтишига яқин тургани сабаб бўлмоқда.
Грабара 2024 йил ёзидан бери “Вольфсбург” сафида тўп сурмоқда. Унинг Германия клуби билан шартномаси 2028 йил июнигача амал қилади. Дарвозабоннинг бозор қиймати тахминан 12 миллион еврога баҳоланмоқда.