locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Вольтемадени ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

“Кекса синьора” Вольтемадени ижарага олиш ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш вариантини ўрганмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Вольтемадени ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty images

“Ювентус” “Ньюкасл” ҳужумчиси Ник Вольтемадени ижарага олиш масаласида инглиз клуби билан алоқага чиқди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Туринликлар 24 ёшли немис форвардини ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Вольтемаде “Ювентус” учун Жонатан Дэвид жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлардан бири ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, “кекса синьора” Вольтемадени ижарага олиш ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш вариантини ўрганмоқда. Бироқ туринликлар футболчининг маошини тўлиқ қоплаш имкониятига эга эмаслиги айтилмоқда.

Вольтемаде 2025 йил ёзида “Штутгарт”дан “Ньюкасл”га 75 миллион евро атрофидаги трансфер эвазига ўтган. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 6 та ассист қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг