«Ювентус» Влаховични сотишга тайёр
Унга кўплаб жамоалар қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” қишки трансфер вақтида ҳужумчи Душан Влаховични сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Ювентус" Влаховични қишки трансферлар ойнасида сотиш учун очиқ, аммо ҳужумчининг йиллик 12 миллион евро маоши бунга тўсқинлик қилиши мумкин.
Қайд этилишича, 25 ёшли ҳужумчига "Барселона," "Бавария," "Манчестер Юнайтед," "Тоттенхэм," "Атлетико," "Милан" ва "Фенербахче" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Влахович жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист