«Ювентус» Викарио трансферига қизиқмоқда
«La Gazzetta dello Sport» хабарига кўра, «Тоттенхэм» дарвозабони Гульелмо Викарио «Ювентус»га ўтиши мумкин. Туринликлар «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бекерни жамоага олиб келолмаганидан сўнг, эътиборларини италиялик посбонга қаратди.
Манбанинг қайд этишича, Викарио «Ювентус» учун энг мақбул вариант ҳисобланади. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, бу эса «шпорлар»нинг футболчи нархини сунъий равишда ошириб юбора олишини чеклайди. Бундан ташқари, дарвозабоннинг ўзи ҳам ўз юртига қайтишни истамоқда.
Гульелмо Викарио «Тоттенхэм»га 2023-йилда «Эмполи»дан 18 миллион евро эвазига ўтган эди. 2025/2026-йилги мавсумда у «шпорлар» сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол ўтказиб юборди ва 13 та ўйинда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.