locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» ва «Милан» ўзаро футболчи алмашиши мумкин — Tuttosport

Туринликлар яримҳимояни кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби трансфер бозоридаги ишларини давом эттириб, яримҳимоя чизиғини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Tuttosport нашрининг хабар беришича, «Милан» яримҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик «Кекса Синьора»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган.

Манбада таъкидланишича, «Ювентус» Лофтус-Чикни анчадан бери кузатиб келмоқда ва ҳозирда футболчилар алмашинуви варианти муҳокама қилинмоқда. Ушбу режа доирасида туринликлар ҳимоячиси Федерико Гатти «Милан»га йўл олиши, Лофтус-Чик эса Турин клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Жорий мавсумда Рубен Лофтус-Чик «россонерилар» сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг