«Ювентус» ва «Милан» Силвага қизиқиш билдирмоқда
Бернарду ҳозирда "Манчестер Сити"да йилига 10 миллион евро маош олади.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик 31 ёшли футболчига “Ювентус” ва “Милан” жамоалари томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Ҳар икки клуб футболчининг агенти билан дастлабки музокараларни ўтказган.
Бу клублар трансфер имкониятини баҳоламоқчи эди. Фақатгина унинг юқори маоши келишувга тўсиқ бўлиши мумкин.
Бернарду ҳозирда "Манчестер Сити"да йилига 10 миллион евро маош олади. Италия клублари эса ушбу суммани туширишни истамоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист