locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» ва «Милан» Павлидис учун курашга қўшилди

Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» ва «Милан» Павлидис учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images

«Бенфика» клубининг грециялик ҳужумчиси Вангелис Павлидис Италиянинг икки топ-клуби қизиқиш доирасига тушди. Туриннинг «Ювентус» ва «Милан» клублари жорий мавсумда ҳужумчининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Италия клублари ҳужумчи учун курашда Каталониянинг «Барселона» клубига рақобатчилик қилмоқчи. Каталонияликларнинг грек футболчисига қизиқиши борлиги ҳақида шу ҳафтада маълум бўлган эди.

Аввалроқ Лиссабон гранди ўзининг сермаҳсул ҳужумчисини сотиш орқали тахминан 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Павлидис Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобiga ёзиб қўйди

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг