«Ювентус» учинчи бор Коло Муани қайтариб олишга ҳаракат қилмоқчи
Туриннинг «Ювентус» клуби «ПСЖ» яримҳимоячиси Рандал Коло Муани ни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «бьянконери» француз футболчисининг трансфери бўйича расмий сўров юбориб улгурган. Эътиборлиси, Италия гранди ушбу ўйинчини сотиб олишга биринчи марта уринаётгани йўқ — клуб раҳбарияти ўтган йилнинг август ойида ва жорий йилнинг январ ойида ҳам ушбу трансферни амалга оширишга ҳаракат қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Коло Муани ижара асосида Лондоннинг «Тоттенхем» клубида ўтказди ва барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Француз хавбекка «Ювентус» муҳити бегона эмас, у 2025 йилнинг январидан июлига қадар Турин клубида ижара асосида тўп сурган эди. Transfermarkt портали футболчини 22 миллион евро га баҳоламоқда.