«Ювентус» Трубинга қизиқиш билдирмоқда
Лиссабон клуби Трубинни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
Украиналик дарвозабон Анатолий Трубин яқин вақт ичида «Бенфика»ни тарк этиши мумкин.
GiveMeSport хабарига кўра, 24 ёшли посбонга қизиқиш билдираётган клублар сафига «Ювентус» клуби ҳам қўшилди.
Манбага кўра, эҳтимолий трансфердаги асосий муаммо «Бенфика»нинг молиявий талаблари ҳисобланади. Лиссабон клуби Трубинни 30 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳолбуки, португаллар уни Донецкнинг «Шахтёр» клубидан 10 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Хабар қилинишича, Жанлуижи Буффон фаолиятини якунлаганидан бери «Ювентус» юқори савиядаги асосий дарвозабон муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаган. Туринликлар Трубинни айнан шу позиция учун муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист