locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» «Тоттенхэм» дарвозабонини ўз сафида кўришни истамоқда

Шунингдек, ушбу трансферга «Интер» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби «Тоттенхэм» дарвозабони Гульелмо Викарио хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, «кекса синьора» италиялик посбонни ёзги трансферлар ойнасида ўз сафида кўриш имкониятини ўрганмоқда.

Лондонликлар 29 ёшли дарвозабонни тахминан 25 миллион евро бағоламоқда. «Ювентус» раҳбарияти агар қулай имконият пайдо бўлса, Викариони манфаатли шартлар асосида сотиб олишга тайёр.

Шунингдек, туринликлар ўз дарвозабони Микеле Ди Грегориони сотиб юбориш эҳтимолини ҳам инкор этмаяпти — ҳозирда унга Англия Премьер-лигасининг бир нечта клубларидан қизиқиш мавжуд.

Викариони нафақат «Ювентус», балки Миланнинг «Интер» клуби ҳам ўз радаридан чиқармаяпти. Ҳар икки гранд жамоанинг ушбу посбонга қизиқиши унинг Италия терма жамоаси аъзоси эканлиги ва маҳаллий лицензияга эга эканлиги билан ҳам боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Гульелмо Викарио 2023 йилда «Эмполи»дан 18 миллион евро эвазига «Тоттенхэм»га ўтган эди. Унинг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 48 та гол ўтказиб юборди ва 13 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг