“Ювентус” “Тоттенхэм” дарвозабони Гульельмо Викарёни ижарага олади
“Ювентус” дарвозабонлар чизиғини кучайтириш мақсадида “Тоттенхэм” посбони Гульельмо Викарёни ўз сафига қўшишга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 29 ёшли италиялик дарвозабон фаолиятини Турин клубида давом эттириши кутилмоқда.
Манбага кўра, “Ювентус” Викарёни ижара асосида қўлга киритади. Томонлар ўртасидаги келишувга футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконини берувчи банд ҳам киритилиши режалаштирилган.
Викарио 2023 йилдан буён “Тоттенхэм” сафида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақалар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Маълумот учун, “Ювентус” аввалроқ “Астон Вилла” ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес трансферига ҳам қизиққан, бироқ туринликлар якунда бу вариантдан воз кечган. Эндиликда клуб асосий эътиборини Викарёни ўз сафига қўшишга қаратган.