locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Тоналини А Серияга қайтармоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Тоналини А Серияга қайтармоқчи
Фото: Getty Images

"Ювентус" "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, Италия клуби Мортен Хюльманд борасида "Спортинг" билан музокараларни якунлайди ва бор эътиборини 25 ёшли италияликни сотиб олишга қаратади.

Тонали 2024/25 йилги мавсум 45 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Ньюкасл" билан битими 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг