«Ювентус» Тонали учун Дэвидни «Ньюкасл»га беришга тайёр
Унинг “Ньюкасл” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” клуби “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, туринликлар Тоналини аввалига ижарага олиш, кейин эса клуб Чемпионлар лигасига йўлланма олса мажбурий равишда сотиб олиш шарти билан битим тузиши мумкин.
Бу келишувга “зебралар” форварди Жонатан Девидни қўшиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жорий мавсумда Тонали барча турнирлар доирасида 24 учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатма қайд этди. Унинг “Ньюкасл” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Футболчининг бозор қиймати эса Тransfermarkt маълумотига кўра 75 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист