locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Сёрлот билан музокара бошлади

Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган.
«Ювентус» Сёрлот билан музокара бошлади
ФОТО: Getty images

“Ювентус” клуби “Атлетико” ҳужумчиси Александер Сёрлот билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар 30 ёшли норвегиялик футболчининг шахсий шартномаси борасида фикр алмашмоқда.

Аввалроқ форвардга “Милан” ва “Барселона” ҳам қизиқиш билдирган. У каталонияликлар учун Роберт Левандлвски ўрнига эҳтимолий алмаштирувчи сифатида кўрилган.

Atlético Madrid Серлотни 2024 йил ёзида Villarreal CFдан 32 миллион еврога сотиб олган эди. 2025/26 мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 54 ўйинда иштирок этиб, 20 та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг