«Ювентус» Спалетти билан фаол музокаралар олиб бормоқда
Аввалроқ туринликлар Игор Тудорни истеъфога чиқарганди.
ФОТО: Getty Images
«Ювентус» раҳбарияти италиялик мураббий Лучиано Спалетти билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Манбага кўра, туринликлар Спалеттига жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилган.
Қайд этилишича, агар жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олса, келишув автоматик равишда узайтирилади. Спалетти бу таклифни маъқуллаган ва Италия миллий жамоасидаги омадсиз фаолиятидан сўнг ўз обрўсини тиклаш учун «Ювентус»ни бошқаришга тайёр.
Маълумот учун, Спалетти фаолияти давомида «Рома», «Интер» ва «Наполи» каби клубларни ҳамда Италия миллий жамоасини бошқарган.
Насрулло Каримов
Журналист