“Ювентус” собиқ дарвозабони Нетони ортга қайтариши мумкин
“Ювентус” Камил Грабаранинг оғир жароҳатидан сўнг дарвозабонлар чизиғини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Турин клуби учун асосий номзодлардан бири жамоанинг собиқ посбони Нето бўлиб турибди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 37 ёшли бразилияликнинг вакиллари “Ювентус”га қайтиш вариантига тайёр эканини билдирган, футболчининг ўзи ҳам Туринга қайтишни истамоқда. Нето эркин агент мақомида бўлгани сабабли клуб уни ёзги трансфер ойнаси ёпилганига қарамай рўйхатдан ўтказиши мумкин.
“Ювентус” янги дарвозабон излашга Грабаранинг тиззасидаги олдинги хочсимон боғламидан жиддий жароҳат олгани сабаб киришди. Польшалик посбон узоқ муддатга сафдан чиққан ва амалда мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Нето билан бир қаторда Серхио Рико ва Алфред Гомис каби эркин агентлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, Нето 2015–2017 йилларда “Ювентус” сафида тўп тепган. Кейинчалик “Валенсия”, “Барселона”, “Борнмут”, “Арсенал” ва “Ботафого” клубларида фаолият олиб борган. У 2026 йил ёзидан бери эркин агент ҳисобланади.