«Ювентус» Себальосни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images
“Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb портали хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли испаниялик футболчига Туриннинг “Ювентус” клуби қизиқиш билдирмоқда.
“Зебралар” раҳбарияти қишки трансфер ойнасида футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Ўтган мавсумда Себальос 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширган. Унинг “қаймоқранглилар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталидаги бозор қиймати эса 10 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист