locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” ўртоқлик учрашувида “Челси”ни мағлуб этди

Беллашувда Михаил Мудрик узоқ танаффусдан сўнг “Челси” сафида майдонга қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ва “Ювентус” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Турин клубининг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Гонконгдаги “Кай Так Спортс Парк” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Учрашувдаги ягона гол 68-дақиқада “Ювентус” ҳужумчиси Эдон Жегрова томонидан урилди.

Қолган дақиқаларда Лондон клуби ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, бироқ “Ювентус” ҳимояси устунликни сақлаб қолди. Якуний ҳисоб — 0:1.

Мазкур учрашувнинг яна бир муҳим воқеаси — Михаил Мудрикнинг узоқ танаффусдан сўнг “Челси” сафида майдонга қайтгани бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг