locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Роберт Левандовскига қизиқиш билдирмоқда

Футболчи ва унинг оиласи эса Барселонадаги ҳаётидан мамнун.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг вакиллари билан боғланиб, футболчининг хизматларига эҳтиёж борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, туринлик скаутлар ҳужумчининг ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Албанияга қарши кечган яримфинал баҳсидаги (2:1) ўйинини бевосита кузатиб боришган. Мазкур учрашувда поляк форвард рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган эди.

Манбанинг таъкидлашича, Левандовски келажаги борасида қарор қабул қилишга шошилмаяпти. 37 ёшли футболчи якуний тўхтамга апрель ойи охиридан эрта келмоқчи эмас. «Барселона» раҳбарияти ҳужумчи билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришга тайёр, бироқ бу маошнинг сезиларли даражада камайтирилиши эвазига амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, футболчи ва унинг оиласи Барселонадаги ҳаётидан мамнун экани ва фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам ўша ерда қолишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Левандовски «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 3 та самарали узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, тажрибали ҳужумчининг айни дамдаги бозор қиймати 8 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг