«Ювентус» Рэшфорд борасида музокарага киришди
Фото: Getty Images
“Ювентус” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сотиб олишни истаяпти. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, туринлик ҳозирда Рэшфорд билан шартнома тузиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Агар “Ювентус” инглиз клуби билан келиша олса, Маркус янги мавсумни А Серияда ўтказиши мумкин.
Аввалроқ 27 ёшли ҳужумчи Испаниянинг “Барселона” жамоасига ўтишга рози бўлгани хабар қилинганди.
У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Астон Вилла”да ўтказди ва клуб сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист