«Ювентус» Рейндэрс учун асосий даъвогар
Transfermarkt футболчини 60 млн евроға баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” марказий ярим ҳимоячиси Тижжани Рейндэрс фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, нидерландиялик футболчи “Ювентус”нинг трансфер мақсадига айланган.
Манбага кўра, Турин клуби раҳбарияти ёзда Рейндэрсни қўлга киритиш учун яқин вақт ичида саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқчи.
Келишувнинг энг эҳтимолий варианти – ижара, чунки ярим ҳимоячининг бозордаги нархи Италия томонини қониқтирмаяпти.
Жорий мавсумда 27 ёшли хавбек 45 та учрашувда иштирок этиб, еттита гол ва саккизта ассист муаллифига айланди. Transfermarkt футболчини 60 млн евроға баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист