locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» «Реал» вингерининг трансфери устида ишламоқда — Ди Марцио

Турин клуби марокашлик футболчига қизиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» «Реал» вингерининг трансфери устида ишламоқда — Ди Марцио
ФОТО: Getty images

Туриннинг «Ювентус» клуби Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диасга фаол қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради инсайдер Жанлука Ди Марцио X ижтимоий тармоғида.

Манбага кўра, «кекса синьора» вакиллари испаниялик футболчини ҳужум чизиғи учун устувор кучайиш деб ҳисобламоқда.

Таъкидланишича, Диас айни дамда ўз келажаги борасида жамоанинг бўлажак бош мураббийининг режаларини билиш учун «Реал»да қолишни истамоқда.

Ўтган мавсумда 26 ёшли испаниялик вингер клуб миқёсида 42 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг