locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Пикфордга қизиқиб қолди

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 13 млн еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Пикфордга қизиқиб қолди
ФОТО: Getty images

«Эвертон» ва Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд «Ювентус»га ўтиши мумкин.

Турин клуби янги дарвозабон қидирмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқдаги маълумотига кўра, «Ювентус»га агентлар орқали Пикфорд номзодини кўриб чиқишни таклиф қилишган. Клуб бунга қанчалик қизиқаётгани ҳозирча номаълум.

Ўтган йилнинг кузида Пикфорд «Эвертон» билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган эди.

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 13 млн еврога баҳоламоқда. Аввалроқ «Ювентус» «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинесга қизиқиш билдирган.

Бу мавсумда Пикфорд 39 та ўйинда майдонга тушиб, 51 та гол ўтказиб юборди ва 11 та ўйинни «қуруқ» ўтказди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг