locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Перроне учун таклиф тайёрламоқда

Transfermarkt портали Перронинг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Перроне учун таклиф тайёрламоқда
ФОТО: Getty images

«Комо» ярим ҳимоячиси Максимо Перроне шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчини сотиб олишга «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.

ОАВда айтилишича, Турин клуби яқин вақт ичида футболчининг трансфери бўйича музокараларга киришиши мумкин. «Комо» ўз хавбекини тахминан 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Максимо Перроне 2025 йилда «Манчестер Сити»дан 13 миллион евро эвазига «Комо»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Италия клуби сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Перронинг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг