locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» олдида турган иккита ўйин натижасига кўра Spallettining келажаги бўйича қарор қабул қилади

«Зебралар»ни «Галатасарай» ва «Рома»га қарши муҳим баҳслар кутмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ювентус» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Лучано Spallettining клубдаги келажаги бўйича якуний қарорни навбатдаги икки ўйин натижасига қараб қабул қилади. La Gazzetta dello Sport нашри хабар беришича, туринликларни Чемпионлар Лигасида «Галатасарай»га қарши ва А Серияда «Рома» билан муҳим тўқнашувлар кутмоқда. Ушбу ўйинлар мос равишда 25 февраль ва 1 март кунлари бўлиб ўтади.

Манбанинг таъкидлашича, ушбу ўйинлар натижаси нафақат мураббий, балки клуб бош директори Дамьен Комоллининг фаолиятига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. «Зебралар» раҳбарияти клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида келаси мавсумда албатта Чемпионлар Лигасида иштирок этишни ўз олдига мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» барча мусобақаларда кетма-кет бешта ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. «Галатасарай»га қарши бўлиб ўтган дастлабки баҳсда Spalletti шогирдлари 2:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. А Серия турнир жадвалида эса жамоа 46 очко билан 5-ўринда бормоқда. Уларга бўлажак рақиб «Рома» эса 47 очко билан 4-поғонада жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг