locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Нико Гонсалес билан янги шартнома имзолайди

Гонсалеснинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йилда ўз ниҳоясига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Нико Гонсалес билан янги шартнома имзолайди
Фото: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячи Нико Гонсалес билан янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришиш арафасида. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Томонлар муваффақиятли музокаралар ўтказиб, 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишиб олишди. Кутилмоқдаки, янги шартнома шу ойнинг ўзида имзоланади.

Ўтган ёзда 28 ёшли аргентиналик футболчи Мадриднинг «Атлетико» клубидаги ижарадан сўнг «кекса синьора» сафига қайтди. У «матрасчилар» сафида ижара асосида тўп сурган эди.

Гонсалеснинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йилда ўз ниҳоясига етади.

Аргентиналик футболчи жорий мавсумда Италия чемпионати доирасида тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг