locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Меньянни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Томонлар ўртасидаги музокаралар яқин орада бошланиши мумкин.
«Ювентус» Меньянни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

«Милан» дарвозабони Майк Меньян мавсум якунида клубни тарк этиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, франциялик дарвозабон «Ювентус»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолган.

Манбанинг маълумотига кўра, Турин клуби раҳбарияти дарвозабон позициясини мустаҳкамлаш учун номзодларни кўриб чиқмоқда ва Меньян устувор вариантлар қаторига киради. Томонлар ўртасидаги музокаралар яқин орада бошланиши мумкин.

Январь ойи охирида Меньян «Милан» билан янги шартнома имзолаган, унинг амал қилиш муддати 2031 йилнинг ёзигача ҳисобланган.

Ўтган мавсумда 30 ёшли футболчи барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, уларнинг 16 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt маълумотларига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг