«Ювентус» Матетани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Туриннинг «Ювентус» клуби «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матетага қизиқиш билдираяпти. 28 ёшли француз футболчиси фаолиятида янги саҳифа очишни истаяпти. Tuttosport хабарига кўра, Италия гранди футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Ўтган мавсумда Матетага «Милан» ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ 40 миллион еврoлик нарх «россонерилар» учун ҳаддан ташқари юқори бўлган. Ҳозирги вазият эса ўзгарган: футболчининг «Кристал Пэлас» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади ва у келишувни узайтиришни режалаштирмаяпти.
«Ювентус» ҳужумчи учун 20–25 миллион евро сарфлашга тайёр бўлиб, уни Душан Влаховичга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Жорий мавсумда Матета барча мусобақаларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.