locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Матетани сотиб олишга тайёр

Турин клуби унга 4 йиллик шартнома таклиф қилгани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Матетани сотиб олишга тайёр
ФОТО: Getty images

“Ювентус” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Жан-Филипп Матета трансфери устида иш олиб бормоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, туринликлар “Ювентус” ва “Кристал Пэлас” ўртасида музокаралар давом этмоқда ва италияликлар футболчи учун расмий таклиф ҳам юборган.

Маълумотларга кўра, Матета “Ювентус”га ўтишга қарши эмас ва ҳатто шахсий шартнома борасида ҳам дастлабки келишув мавжуд. Турин клуби унга 4 йиллик шартнома таклиф қилгани айтилмоқда.

Бироқ трансфер осон кечмайди. “Кристал Пэлас” ўзининг асосий тўпурарини арзонга қўйиб юбормоқчи эмас ва клуб Матетани тахминан 35–40 миллион фунт атрофида баҳоламоқда. Аввалги таклифлар рад этилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг