«Ювентус» Мартинеснинг агентлари билан музокара ўтказди
Бу ҳақда La Gazzetto dello Sport хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Ювентус» «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг агенти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда La Gazzetto dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, Турин клуби аргентиналик киперни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Дарвозабоннинг ўзи ҳам бирмингемликлар клубидаги юқори маошига қарамай, бу ёзда жамоани тарк этмоқчи.
Якунланган мавсумда Мартинес клуб сафида барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказди. Дарвозабон уларда 49 та гол ўтказиб юборди ва 14 та учрашувда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Аввалроқ дарвозабон Микеле Ди Грегорионинг «зебралар»ни тарк этиши ҳақида хабар берилган эди. «Ювентус» А Серияда олтинчи ўринни эгаллади ва келаси мавсумда Европа Лигасида ўйнайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист