locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Мартинесга шартнома таклиф қилди— Скира

33 ёшли Эмилиано 2020 йилдан бери «Астон Вилла» сафида тўп суради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Мартинесга шартнома таклиф қилди— Скира
ФОТО: Getty images

Италиянинг «Ювентус» клуби Англиянинг «Астон Вилла» клуби ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

«Ювентус» Эмилиано Мартинесга 2029 йилгача мўлжалланган, йилига 5,5 млн евро маош ва имзо бонуси таклиф қилди. Дибу «Астон Вилла»ни тарк этмоқчи, клуб эса «Ювентус»дан дарвозабон бўйича биринчи таклифни кутмоқда. «Бьянконерилар» уни катта бўлмаган сумма тўлаб, ўз сафига қўшиб олишни истайди», — деб ёзади Скира.

33 ёшли Эмилиано Мартинес 2020 йилдан бери «Астон Вилла» сафида тўп суради. У жамоа билан Европа Лигаси ғолиби бўлган (2025/2026 йилги мавсум). Мартинес — Аргентина терма жамоаси сафида 2022 йилги жаҳон чемпиони.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг