locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Мартинес трансферидан воз кечди

Шахсий шартнома шартларини келишиб олиш ҳам муаммо туғдирмаслиги кутилаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Мартинес трансферидан воз кечди
ФОТО: Getty images

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес шу ёзда «Ювентус»га ўтмайдиган бўлди.

The Athletic нашрининг хабар беришича, Турин клуби 33 ёшли аргентиналик посбоннинг трансфери бўйича музокараларни давом эттиришдан воз кечган.

Аввалроқ «Ювентус» Мартинес бўйича янги таклиф киритган ва клубларнинг нарх борасидаги позициялари бир-бирига анча яқинлашган эди. Шахсий шартнома шартларини келишиб олиш ҳам муаммо туғдирмаслиги кутилаётганди. Бироқ якунда Италия клуби музокаралардан чиқиш ва эътиборни бошқа номзодларга қаратишга қарор қилди.

Шу билан бирга, аввалроқ «Астон Вилла» «Парма»дан Дзион Судзукини харид қилиш бўйича келишувга эришгани ва Бирмингем клуби уни янги мавсумда асосий дарвозабон сифатида кўраётгани хабар қилинган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг