locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Мармушга эътибор қаратган

Мисрлик ҳужумчи номзодини «зебралар» устози Спаллетти юқори баҳоламоқда.
«Ювентус» Мармушга эътибор қаратган
ФОТО: Getty images

Туриннинг «Ювентус» клуби трансфер бозорида ҳужум чизиғини кучайтириш учун вариантлар изламоқда.

La Stampa нашри хабар беришича, жамоа эътиборини «Манчестер Сити»нинг 27 ёшли ҳужумчиси Омар Мармушга қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда Италия клуби раҳбарияти «Манчестер Сити»нинг айнан шу трансфер ойнасида ўйинчини ижарага қўйиб юборишга тайёрлигини баҳоламоқда. Таъкидланишича, мисрлик ҳужумчи номзодини «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти юқори баҳоламоқда.

Ўтган 2025/2026 йилги мавсумда Мармуш «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва учта голли узатма ёздириб қўйди.

Омар билан бир қаторда туринликлар Рандаль Коло Муани ва Александр Сёрлотни таклиф қилиш вариантларини ҳам кўриб чиқишда давом этмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг