locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармушни ижарага олмоқчи

27 ёшли ҳужумчи фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби трансфер бозорида ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини изламоқда ва ўз эътиборини Англия Премьер-лигасига қаратди. «Бьянконери» «Манчестер Сити»нинг 27 ёшли ҳужумчиси Омар Мармушга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар тарқатди.

Италия клуби раҳбарияти айни дамда «Манчестер Сити» ушбу ёзги трансфер ойнасида мисрлик футболчини ижарага қўйиб юборишга қай даражада тайёр эканлигини ўрганмоқда. Қайд этилишича, ҳужумчининг номзоди «Ювентус» бош мураббийи Лучеано Спаллетти томонидан юқори баҳоланмоқда.

Ортда қолган 2025/2026-йилги мавсумда Мармуш «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Туринликлар Омар билан параллел равишда Рандал Коло Муани ва Александр Сёрлот вариантларини ҳам кўриб чиқишда давом этмоқдалар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг