locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Левандовскига таклиф қилаётган шартлар маълум бўлди

37 ёшли ҳужумчининг «Барселона» билан тузган шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Италия А Сериясида, хусусан, Туриннинг «Ювентус» клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 37 ёшли польшалик форвард учун «Ювентус» асосий вариант ҳисобланади. Туринликлар футболчига бир йиллик шартнома ва 6 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Ҳужумчига, шунингдек, «Милан» клуби ҳам қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирда «Ювентус» музокараларда анча илгарилаб кетган ва футболчининг ўзи билан дастлабки келишувга эришган. Левандовскининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган бўлса-да, каталонияликлар иш ҳақини камайтириш ва ёшларни таркибга интеграция қилиш мақсадида фахрий ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр.

Левандовски ушбу мавсумда барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 8 миллион евросини ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг