locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Тайрик Митчеллга қизиқмоқда

Туринликлар футболчининг ҳолатини кузатиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ювентус” “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Тайрик Митчеллга қизиқмоқда
Фото: Getty Images

Туриннинг “Ювентус” клуби “Кристал Пэлас”нинг чап қанот ҳимоячиси Тайрик Митчеллни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Туринликлар футболчининг ҳолатини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Ювентус” 27 ёшли ҳимоячининг трансферини қишки трансфер ойнасидаёқ амалга оширишни кўриб чиқиши мумкин. Эҳтимолий келишув қиймати 23,3 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда. Шу билан бирга, Митчеллга АПЛнинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Митчелл жорий мавсумда “Кристал Пэлас” сафида барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган. Ҳимоячи асосан чап қанотда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Тайрик Митчелл “Кристал Пэлас” асосий жамоаси сафида 2020-йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027-йил ёзигача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг