locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Лукумини трансфер қилди

28 ёшли футболчи “Ювентус” билан 2030 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ювентус” марказий ҳимоя чизиғини кучайтирди. Турин клуби “Болонья” сафида тўп тепган Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Лукуми билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

28 ёшли футболчи “Ювентус” билан 2030 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади. Аввалроқ трансфер суммаcи 20 миллион евро ва қўшимча бонусларни ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Турин клуби расмий баёнотида Лукуми айни пайтда фаолиятининг энг яхши даврида эканини ва 2026/27 йилги мавсумдаёқ жамоага катта ёрдам бера олишига ишонч билдирилди.

Маълумот учун, Жон Лукуми ўтган мавсумда “Болонья” сафида барча мусобақалар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг