locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Коло Муанини сотиб олмоқчи

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Коло Муанини сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Ювентус” ҳужумчи Рандаль Коло Муанини ўз сафига қайтариш ниятида. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Туринликлар 27 ёшли француз форвардни янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор мақсад сифатида кўрмоқда.

Футболчининг трансфер ҳуқуқи “Пари Сен-Жермен”га тегишли. Бироқ у Париждаги омадсиз даврдан сўнг ижара асосида аввал «Ювентус», кейин эса “Тоттенхэм” сафида ўйнади.

Италияда Коло Муани самарали ўйин кўрсатиб, 22 та учрашувда 10 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Лондонда эса у ўз даражасини кўрсата олмади ва “Тоттенхэм” футболчини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмаяпти.

Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам Туринга қайтишдан манфаатдор. “Ювентус” раҳбарияти аллақачон унинг атрофидаги вакиллар билан алоқа ўрнатган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг