locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Коло-Муани бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Коло-Муани ўтган мавсумни «Тоттенхэм»да ижарада ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Коло-Муани бўйича музокараларни давом эттирмоқда
ФОТО: Getty images

«Ювентус» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Рандал Коло-Муанини сотиб олиш устида ишлашда давом этмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Турин клуби Коло-Муани билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган. Трансфер амалга ошса, футболчи «Ювентус» билан йиллик маоши 5 миллион евро бўлган беш йиллик меҳнат шартномасини имзолайди.

Ҳозирда «Ювентус» «ПСЖ» билан музокара олиб бормоқда, бироқ томонлар ҳозирча бир қарорга кела олишгани йўқ. Парижликликлар футболчи учун 50 миллион евро олмоқчи, аммо бу сумма италияликлар учун жуда юқори деб ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, Коло-Муани ўтган мавсумни «Тоттенхэм»да ижарада ўтказди. У барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг