locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Кенан Йилдиз борасида «Челси» ва «Арсенал»га рад жавобини берди

Туринликлар раҳбарияти 21 ёшли футболчи бўйича сўровларга қатъий муносабат билдирарди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби турк ҳужумчиси Кенан Йилдизнинг трансфери бўйича «Челси» ва «Арсенал» жамоаларидан бўлган таклифларга якуний жавобини қайтарди. Унга кўра, ёш юлдуз Туринда қолади ва клуб уни қўйиб юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, «Ювентус» раҳбарияти Лондон клубларининг 21 ёшли футболчи борасидаги сўровларига қатъий муносабат билдирган. «Челси» ва «Арсенал» томонидан таклиф этилган жиддий маблағларга қарамай, Йилдиз жамоанинг дахлсиз футболчиси ҳисобланади ҳамда у сотилмайди ёки бошқа ўйинчига алмаштирилмайди.

Жорий мавсумда Йилдиз «Ювентус» сафида барча турнирлар доирасида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали ҳужумчининг айни пайтдаги бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳолаган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг