locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” Кефрен Тюрамни камида тўрт ойга йўқотди

25 ёшли франциялик футболчи жарроҳлик амалиётини Франциянинг Лион шаҳрида ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ювентус” яримҳимоячиси Кефрен Тюрам тиззасидаги муаммо сабаб операция қилинади ва камида тўрт ой майдонга туша олмайди. La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, 25 ёшли франциялик футболчи жарроҳлик амалиётини Франциянинг Лион шаҳрида ўтказади.

Тюрамни ўтган мавсум охиридан бери тиззасидаги оғриқ безовта қилиб келаётган эди. Дастлаб консерватив даволаш усули танланган, бироқ муаммо тўлиқ бартараф этилмаган. Текширувлардан сўнг футболчига пателлофеморал синдром ташхиси қўйилиб, операция қилишга қарор қилинди.

Шифокорларнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, Тюрамнинг тикланиши камида тўрт ой давом этади. Шу сабабли яримҳимоячи 2026-йил охиригача майдонга туша олмайди ва унинг қайтиши 2027-йил бошларига кутилмоқда.

Маълумот учун, Тюрам ўтган мавсум “Ювентус” сафида барча турнирларда 45 та учрашув ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди. У Турин клубига 2024-йил ёзида “Ницца”дан 20,6 миллион евро эвазига келиб қўшилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг