locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ювентус\" Италия чемпионатининг 18-турида ўз майдонида \"Лечче\"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди

"Ювентус" навбатдаги ўйинини 6 январь куни сафарда "Сассуоло"га қарши ўтказса, "Лечче" шу куни "Рома"ни қабул қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ювентус" Италия чемпионатининг 18-турида ўз майдонида "Лечче"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди
photo: gettyimages

"Ювентус" Италия чемпионатининг 18-турида ўз майдонида "Лечче"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

45+2-дақиқада Ламек Банда меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим бошида Уэстон Маккенни ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Жонатан Девид пеналтидан унумли фойдалана олмади.

"Ювентус" барча турнирлардаги 4 ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатди. Италия чемпионатида туринликлар 33 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. "Лечче" ҳисобида 17 очко ва 16-ўрин бор.

"Ювентус" навбатдаги ўйинини 6 январь куни сафарда "Сассуоло"га қарши ўтказса, "Лечче" шу куни "Рома"ни қабул қилади.

Ювентус - Лечче - 1:1
3 январь, 22:00. Алльянс (Турин)
Голлар: Банда, 45 (0:1). Маккенни, 49 (1:1)
Фойдаланилмаган пеналти: Девид, 66'
Ювентус: Ди Грегорио, Келли, Бремер, Калюлю, Камбьясо (Костич, 69), Тюрам (Копмейнерс, 69), Локателли (Опенда, 77), Маккенни (Аджич, 83), Девид, Консейсау (Жегрова, 46), Кенан Йилдиз
Лечче: Фалконе, Галло, Тиаго Габриэл, Гаспар, Перес (Вейга, 32), Рамадани, Каба, Банда (Хелгасон, 81), Мале, Перотти (Ндаба, 68), Камарда (Штулич, 68)
Огоҳлантиришлар: Мале, 61. Вейга, 70. Фалконе, 90

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг