«Ювентус», «Интер», «Наполи» ва «Вильярреал» 22 ёшли дарвозабонга қизиқмоқда
Пальмизанининг «Фрозиноне» билан шартномаси 2031 йил июнь ойи охиригача амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Фрозиноне» дарвозабони Лоренцо Пальмизани Италия ва Испания чемпионатларидаги бир қатор клубларнинг эътиборини тортди.
Инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда берган маълумотга кўра, 22 ёшли дарвозабонни «Ювентус», «Интер», «Наполи» ва «Вильярреал» ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Пальмизанининг «Фрозиноне» билан шартномаси 2031 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Дарвозабоннинг трансфер қиймати 4 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Лоренцо жорий мавсумда Италия чемпионатида бешта учрашув ўтказиб, тўртта гол ўтказиб юборган. У икки баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.