locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» ҳимоячиси операция қилиниши мумкин

Футболчининг ўнг тиззасидаги медиал мениск ёрилиши аниқланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» ҳимоячиси операция қилиниши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Ювентус» ҳимоячиси Федерико Гатти номаълум муддатга сафдан чиқди. Турин клуби матбуот хизмати маълум қилишича, футболчи ўнг тиззасидаги мениск жароҳати туфайли майдонга туша олмайди.

У Италия Кубоги 1/8 финалида «Удинезе»га қарши баҳснинг 56-дақиқасида жароҳат сабабли майдонни тарк этган.

«Тиббий кўрик натижаларига кўра, ҳимоячининг ўнг тиззасида медиал мениск ёрилиши аниқланди. Яқин кунларда Гатти жарроҳлик амалиётини ўтказади», — дейилади клуб баёнотида.

27 ёшли футболчи 2022 йил январь ойида «кекса синьора» сафига қўшилган. Жорий мавсумда Гатти 18 та ўйинда майдонга тушиб, икки марта гол урган.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 24 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг